Орзуларимиз болаликдан бошланади. Улғайганимиз сари орзуларимиз ҳам улғайиб, ниятга, мақсадга айланади. Ҳарбий бўлишни орзу қилмаган инсон бўлмаса керак. Шунданми, ҳарбийларни кўрганимизда, улар билан суҳбатлашганимизда улардек бўлиш орзуйимиз бўлганини айтмасдан қолмаймиз.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 32-йиллиги ҳамда 14-январ - "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати билан туманимиздаги ихтисослаштирилган мактабида “Ватанни ҳимоя қилиш муқаддас бурч” мавзусида тадбир ташкил этилди.
Тадбирда Mудофа вазирлигига қарашли 36691 сонли ҳарбий қисмнинг аскар ва офицерларининг чиқишлари давомли олқишларга сазовор бўлди.