Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Очиқ мулоқот

Шўрчи тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати томонидан ташкил этилган бу галги очиқ мулоқотда Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгашининг 2024 йил I чораги давомида амалга оширилган ишлари хусусида сўз юритилди. 

Халқ депутатлари Шўрчи тумани Кенгаши томонидан 2024 йилнинг I чораги давомида 4 маротаба сессиялар ўтказилди. Сессияларда соҳаларга доир 17 турдаги турли масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилиниб, жами 68 та қарор қабул қилинган.

Халқ депутатлари туман Кенгашининг жорий йилдаги депутатлик сўровлари ижроси бўйича ва xалқ депутатлари туман Кенгаши сессия қарорлари орқали берилган тошириқларнинг ижроси тегишлилиги бўйича ўз вақтида муҳокама қилинмоқда.

Халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари томонидан жорий йилнинг шу вақтигача 135 та депутатлик сўровлари ва сессия қарорлари орқали 118 та топшириқлар маҳаллий ҳокимликлар, ташкилот, корхона ва идоралар раҳбарларига ижро учун юборилган.

 

Фойдали ҳаволалар