Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ҳоким ёрдамчилари аҳолининг яқин кўмакчисига айланди...ми?

       Туманимиздаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғинида фаолият юритатёган ҳоким ёрдамчилари маҳалланинг чинакам суянчи ва таянчига айланиб бормоқда. Бу эса аҳолини ҳаётдан рози қилишдек эзгу мақсадларга хизмат қилмоқда.

Бу галги очиқ мулоқотимиз “Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорларга қулайликлар яратиш борасида туманда олиб борилаётган ишлар” мавзусида бўлди.

Мулоқот давомида камбағалликни қисқартириш бўйича туманда олиб борилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Хусусан, турмуш шароити ва ижтимоий аҳволи оғир бўлган катламни бевосита касбга ўқитиш ва тадбиркорликка жалб қилиш, имтиёзли банк кредитларидан самарали фойдаланиш, бизнес лойиҳаларини шакллантиришда кўмаклашиш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.

-Хусусан, туманимизнинг “Гулистон” маҳалласидаги 13 нафар фуқарога имтиёзли 350 миллион сўм кредит ажратилди, - дейди Камбағалликни қисқартириш ва тадбиркорлар маркази раҳбари Шуҳрат Бўронов. -Айни кунда ташкил этилган иссиқхонада фуқаролар помидор, бодринг, булғор қалампири етиштиришмоқда. Шу маҳаллада яшовчи Бекзод Эгамов ҳоким ёрдамчисининг ёрдами билан тадбиркорлик фаолиятини бошлади. Бундан ташқари “Бахштепа-1” маҳалласидаги 6 нафар аёллар тикувчилик билан шуғулланиш учун ҳоким ёрдамчининг тавсияси билан кредит олиб, айни кунда иш билан банд. Қолаверса, ушбу маҳалланинг 4 нафар фуқароси имтиёзли кредит олиб, тадбиркорлик билан шуғулланаётганлиги натижасида, 10 нафар фуқаро иш билан таъминланди.

“Хайрабод” маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси саъй-ҳаракати билан 13 нафар фуқарони бандлиги таъминланди. 19 нафар фуқаро ўзи-ўзи банд қилди. Яъни улар қандолатчилик ва тикувчилик билан шуғулланишмоқда.   

Албатта, ҳоким ёрдамчилари зиммасига юклатилган кўп қиррали юмушлар енгил эмас. Уларнинг уддасидан чиқиш учун ҳар бир маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари астойдил меҳнат қилиб, аҳолининг яқин кўмакчисига айланишмоқда.

Фойдали ҳаволалар