Шўрчи туман ҳокими Улуғбек Зокиров раҳбарлигида секторлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари иштирокида қатор масалалар муҳокамасига бағишланган “Ҳокимлик соати” ўтказилди.
Унда ижро интизоми, мурожаатлар ижроси, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган ишлар, аниқ вазифалар таҳлил қилинди. Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди.
Туман ҳокими масъулларга соҳалар ва йўналишлар кесимида аниқланган камчиликлар, йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб ўтди ва уларни бартараф этиш учун муддат ҳамда жорий ҳафтада амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни белгилаб берди.