Ҳокимлик соати: Белгилаб берилган топшириқлар ижроси ва келгусидаги вазифалар муҳокама қилинди
Ҳафта давомида бажарилиши керак бўлган муҳим вазифаларни белгилаб олиш ҳамда ижро интизоми, мурожаатлар телеграм гуруҳи ва боти орқали келиб тушаётган муаммоларнинг ҳал этилиши, IT лойиҳалари экспортини жадаллаштириш ва рақамлаштириш, Патронажлар фаолияти, маънавият секторларини ташкил этиш вазифалари ижроси таҳлили юзасидан туман ҳокими Улуғбек Зокиров раҳбарлигида навбатдаги “Ҳокимлик соати” ўтказилди.
Кун тартибидаги масалалар юзасидан ташкилот раҳбарларининг ахборотлари тингланди.
Туман ҳокими белгилаб берилаётган ҳар бир топшириқ ижроси қатъий назорат остида эканлигини алоҳида таъкилдаб ўтди.