Шўрчи туман ҳокими Улуғбек Зокиров раҳбарлигида секторлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари иштирокида қатор масалалар муҳокамасига бағишланган “Ҳокимлик соати” ўтказилди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятга ташрифи давомида тасдиқланган баён ижроси, ижро интизоми, мурожаатлар ижроси, арзонлаштирилган озиқ-овқат маҳсулотлар ярмаркаларини сифатли ташкил этиш, атроф-муҳитни ободонлаштириш бўйича олиб борилаётган ишлар, аниқ вазифалар таҳлил қилинди. Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди
Туман ҳокими томонидан масъулларга соҳалар ва йўналишлар кесимида аниқланган камчиликлар, йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш учун муддат ҳамда жорий ҳафтада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.