Ёшлар билан ишлаш кенг жамоатчиликнинг ва барча раҳбарларнинг энг устувор вазифасига айланди. Натижада, мамлакатимиз ёшларининг ўзига ва келажагига бўлган ишончи ортиб, халқаро майдонларда ҳар бир соҳа ва йўналишларда муносиб ўринларни эгаллаб юртимиз довруғини дунёга ёймоқда.
Туман ҳокими Улуғбек Зокиров ёшлар билан учрашувда мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасини ривожлантириш, ёшларни касб-ҳунарга ўргатиш, хусусан, ёшларнинг бандлигини таъминлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлигини таъкидлаб, мазкур йўналишда Шўрчи туманида амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.
Бундан ташқари, касб-ҳунар эгаллашлари учун бир гуруҳ ёшларга, шунингдек, ўз тадбиркорлигини бошлаш истагидаги ёшларга кредит ва субсидия олиш тартиблари тушунтирилди.
“Ҳоким ва ёшлар учрашуви”да 328 нафар ёшлар иштирок этишиб, ўзларининг мурожаат ва таклифларини билдиришди. Ёшлар билан ўтказилган очиқ ва самимий мулоқот давомида билдирилган таклифлар ва кўтарилган масалаларни ҳал этиш бўйича мутасаддиларга аниқ муддат билан вазифалар белгилаб берилди.
Шунингдек, тадбир давомида тумандаги ёш иқтидорли ва ўзи изидан ёшларни эргаштира оладиган бир гуруҳ ёшлар етакчилари туман ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо совғалари билан тақдирланишди.