Туман ҳокими “Гулистон” маҳалласининг ҳоким ёрдамчиси Шерали Шерқобилов фаолияти билан танишди.
Маҳалладаги “Эшбек Норқобилов” хусусий корхонаси фаолиятини йўлга қўйиши ва 5 нафар маҳалла ёшларини бандлигини таъминлашга ҳаракат қилган Акром Эшбеков ҳоким ёрдамчисининг тавсияси ва кўмаги билан 33 млн сўм кредит олган. Аброр Қудратов раҳбарлик қилаётган “Мега планит” масъулияти чекланган жамияти фаолиятини йўлга қўйиши учун тадбиркорга ҳоким ёрдамчиси зарур маслаҳат ва кўмак берган.
Алмардонов Сафар раҳбарлик қилаётган “Эрдон полвон” оилавий корхонаси савдо ва хизмат кўрсатиш фаолияти билан шуғулланади.
Гулистон маҳаллаисда яшовчи Ойбек Абдиев чорвачилик билан шуғулланади. Ҳозирда ўз маблағи ҳисобидан 100 та йирик шохли қора молларни парвариш қилиб келмоқда.
Туман ҳокими чорвадор Ойбек Абдиев тажрибасини гулистонлик бошқа фуқароларга ҳам қўллаш зарурлигини таъкидлади.
✍???? Шўрчи тумани ҳокимлиги
Ахборот хизмати.