“Оқтумшуқ” маҳалласида яшовчи Шерзод Очилдиев имтиёзли 33 миллион сўм кредит олиб, 4 сотих томорқасида иссиқхона ташкил қилган.
-Сиз кўриб турган иссиқхонадаги экинлар бу йил ҳисобида учинчи маротаба экилган, - дейди Ш.Очилдиев. – Меҳнатимизга яраша даромад оляпмиз. Ҳосил ҳам ёмон эмас. Имтиёзли кредитдан самарали фойдаландик.
Имтиёзли кредит ҳисобидан иссиқхона ташкил қилиб, рўзғорининг ободлиги, фаровонлиги учун меҳнат қилаётган фуқаролар маҳалладошларига ибрат бўлишмоқда.
72 ёшли отахон Омон бобо Эрданов томорқасининг 2 сотихига гидропоника усулида иссиқхона ташкил қилган.
Гидропоника тупроқсиз, фақат озуқа моддалар билан тўйинтирилган сув ёрдамида деҳқончилик қилишни англатади. Зеро, сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини етиштиришнинг ҳам ўзига яраша қийинчилиги талайгина. Ушбу машаққатларни егиб ўтаётган оқтумшуқликлар томорқадан унумли фойдаланишмоқда.