...Шошилма қаерга кетасан, ахир фарзандларимиз бўлса. Уларнинг тақдирини ўйласангчи. Ота-онангни уйига борганинг билан уларнинг хонадонига сиғмайсан-ку. Бугун ишламаётган бўлсам, эртага ишлайман. Хатоларим учун узр сўраяпманку. Нега тушунишни истамайсан.
Турмуш ўртоғининг ҳай-ҳайлашига қарамай, кўчага чиқиб кетган келинчак, хато қилганини, фарзандини ўз отасидан айришга мажбур қилганини кеч бўлсада, англади. Аммо... унинг ўрнини бошқа бир келинчак эгаллаб бўлганди.
Туманиимзнинг "Шакаркўл" маҳалласида ўтказилган тадбирда оилавий қадриятлар, ёшларнинг оилага муносабати, ота-оналарнинг фарзанди тақдирига бефарқ бўлмасдан, уларни тартиб-интизомга чақириш, оила бошлиғи бўлган оталарнинг масъулиятини ошириш ҳақида сўз юритилди.
Тадбир давомида кўп йиллардан буён "Шакаркўл" маҳалласида жамоатчилик асосида меҳнат қилаётган маҳалла фаоли Озода Муртазоева “Садоқат ва вафо” кўкрак нишони билан тақдирланди.