Оила ҳар бир инсон учун бахти ва саодати, орзу ва ҳаваслари, мақсад ва муддаоларини бирлаштирадиган, қувончли ёки мушкул вазиятларда суяна оладиган кичик бир ватан ҳисобланади.
Туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Шерова ҳамда ҳамкор ташкилот ходимлари иштирокида ўтказилган сайёр қабулда ажрим ёқасига келиб қолган оила вакиллари билан суҳбатлашилди.
Оила – авлодлар давомийлиги, қадриятлар, урф-одатлар ва анъаналарни, қолаверса, халқимиз маънавий меросининг авлоддан авлодга ўтишини таъминловчи омилдир, -дейди З.Шерова. - Шу туфайли оилани қўллаб-қувватлаш масаласи давлатмизнинг доимий диққат эътиборида турибди. Оила қанча мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик мустаҳкам бўлади ва ривожланади.
Қабул давомида оила вакиллари билан дилдан суҳбатлашилиб, фарзанд тарбиясида она-онанинг масъулияти, бурчи ва вазифалари борлиги алоҳида таъкидланди.