Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

#Очиқ мулоқот

Бу галги очиқ мулоқотимиз иштирокчилари Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими раҳбари ва ходимлари бўлди. Улар билан “Камбағалликни қисқартириш ва фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш борасида туманимизда амалга оширилаётган ишлар” хусусида суҳбатлашдик.  

Ҳозирда туманимиз аҳолиси 228 557 нафар бўлиб, шундан иқтисодий фаол аҳоли 82978 нафар, банд аҳоли 76 361 нафарни ташкил этади.

2023 йил 1 январ ҳолатига Ишга жойлаштиришга муҳтож шахслар (яьни ишсизлар) 8023 нафар, ишсизлик даражаси 9.5 фоизни ташкил этган.

2023 йил январь-декабрь ойларида жами 1145 нафар ишсиз фуқаролар доимий ишга жойлаштирилган бўлиб, 790 нафар фуқаро мавсумий жамоат ишларига жойлаштирилган бўлса, 676 нафар ишсиз фуқаролар касб-ҳунарга ўқитилган.

2024 йил январь-февраль ойларида жами 192 нафар шундан 28 нафар доимий, 164 нафар фуқаролар эса мавсумий ишларга жойлаштирилди. Шу билан бир қаторда касб-ҳунар сирларини ўрганишни мақсад қилган 147 нафар фуқаролар ўзлари қизиққан йўналиш бўйича таҳсил олишди.

-Уйдаги оддий юмушларни бажариш билан бирга чилангарлик ишларини ҳам қисман бажарардим, - дейди Шоҳрух Очилдиев. – Чилангарлик йўналишига бўлган қизиқишим, туманимиздаги касб-ҳунарга ўқитиш марказига етаклаб борди. Марказда малакали мутахассислар ёрдамида чилангарликни мукаммал ўргандим. 

2024 йилнинг январь-февраль ойлари давомида 1838 нафар фуқаролар бизнесга жалб қилинди. Йўналишлар кесимида айтадиган бўлсак, ўзини ўзи банд қилиш ҳисобига 1707 нафар, якка тартибдаги тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобига  87 нафар,  тадбиркорлик субъектлари ташкил этиш ҳисобига 36 нафар аҳоли бизнесга жалб қилинди.  

-Авваллари очиқ майдондаги томорқамизда маҳсулот етиштирардик, - дейди Муҳтарама Холбоева. – Бу йилдан бошлаб эса исиқхона ташкил қилди. Иссиқхонадан самарали фойдаланишга ҳаракат қиляпмиз. Бу ерда меҳнат қилиш ҳам яхши экан. Қўшниларнинг айтишича, иссиқхонада етиштириладиган маҳсулот сифати ва ҳосилдорлиги билан ажралиб тураркан. Келгусида биз ҳам сифатли ва кўпроқ маҳсулот етиштиришга ҳаракат қиламиз.

Фойдали ҳаволалар