Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Очиқ мулоқот

Бугун Шўрчи тумани ҳокими Бахтиёр Худойберганов бошчилигида туман ҳокимининг ўринбосарлари, муассаса  ва ташкилот раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

 

Очиқ мулоқотда туман ҳокими Бахтиёр Худойберганов аҳолининг фаровон ҳаёт кечириши ва уларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлаш масалаларига эътибор қаратди.

Куз-қиш мавсумининг ёғингарчилик кунлари учун ташкилот ва муассасаларни иситиш ва аҳолига кўмир етказиб бериш борасида зарурий чоралар кўриш, Шўрчи туманини 2022-2023 йилларда комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари бўйича, e-auksion.uz (https://e-auksion.uz/home) савдоси учун ҳамда e-auksion.uz (https://e-auksion.uz/home)  савдосида иштирок этиб, ғолиб деб топилган фуқароларга ерларни ажратиб бериш, ёшларнинг  таълим-тарбия олишларида ва уларни спортда чиниқтириш ҳамда маънавий-маърифий қўллаб-қувватлаш, ёшларнинг иш билан бандлигини таъминлаш борасида, мактабгача таълим ташкилоти томонидан боғча ёшидаги болаларнинг болалар боғчасига қамровини ошириш, фуқароларнинг сифатли тиббий хизматлардан фойдаланишлари учун поликлиникларни янги замонавий тиббий жиҳозлар билан таъминлаш шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида ишларни тўғри ташкил этиш, йўл чорраҳалари учун светофорлар урнатиш, туманда туризм соҳасини ривожлантириш, фуқаролар билан ўтказилган сайёр қабуллар жараёнида фуқаролардан келиб тушган мурожаатларга ўз вақтида жавоб бериш ва амалий ёрдам кўрсатиш масалаларига  тўхталиб ўтилди.

Кўриб чиқилган масалалар юзасидан муассаса  ва ташкилотлар раҳбарлари билан фикр-мулоҳазалар юритилди. Шундан сўнг туман ҳокими кўриб чиқилган масалалар юзасидан масъулларга кўрсатмалар берди.

Фойдали ҳаволалар