Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлигининг қўшма қарори тасдиқланиб, маҳаллаларда “Обод ва хавфсиз маҳалла” муҳитини яратиш, ижтимоий профилактика объекти бўлган шахслар билан шахсан шуғилланишлари учун маҳалла бешлиги яъни, профилактика инспектори, маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси хотин-қизлар фаоли ҳамда ёшлар етакчисининг вазифалари белгилаб берилган.
Қўшма қарор ижросини таъминлаш мақсадида “фуқаробай”, “хонадонбай” ва “маҳаллабай” ишлаб, аниқланган ҳар бир муаммоларни ўзимизнинг муаммомиздек қабул қилиб, муаммони бартараф этиш бўйича тизимли ишларни йўлга қўйиш юзасидан маҳаллада хавфсиз муҳитни яратиш юзасидан янгича ишлаш тизимига ўтилиб, маҳалла фаолларининг зиммаcига вазифалар юкланди.
Туманда жиноят содир этишга мойил бўлган шахсларни аниқлаш ва улар билан тегишли профилактик тадбирларни кучайтириш мақсадида аниқ вазифалар белгилаб олиниб, маҳаллаларда хизмат олиб бораётган “бешлик”лар томонидан жиноятчиликни олдини олишга қаратилган профилактик ишларини амалга ошириб, жиноятчиликни камайтириш юзасидан чора-тадбирлар белгилаб олинди.