Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Обод маҳаллалар — юртимиз кўзгуси

     Ҳа, ободлик кўнгилдан, кўнгилни олишдан, қилган ишларимиз натижаси ва халқ розилигидан бошланади. Маҳалладаги ҳар бир фуқаронинг ҳолатини аниқ ўрганишда “маҳаллабай”, “хонадонбай” ишлаш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар, хотин-қизларига мақсадли ёрдам кўрсатишда “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”нинг йўлга қўйилиши муҳим қадам бўлди.

   Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин қизлар бўлими бошлиғи Нилуфар Мамадиева иштирокида ўтказилган очиқ мулоқот давомида  “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳалаларда хавфсиз муҳитни яратиш борасида амалга оширилаётган ишлари хусусида сўз юритилди.

    -Ободлик кўнгилдан, кўнгилни олишдан, қилган ишларимиз натижаси ва халқ розилигидан бошланади, - дейди Н.Мамадиева. - Халқимиз фаровонлигини юксалтириш, фуқароларимиз ҳаётдан рози бўлиб, эртанги кунга қатъий ишонч билан муносиб ҳаёт кечиришини таъминлаш бўйича олдимизга қўйган мақсад ва вазифаларни изчил амалга оширишга астойдил ҳаракат қилишимиз зарур. Зеро, юртимизда кечаётган ислоҳотлар самараси, ўзгаришлар ва бунга аҳолининг муносабати, уларнинг кайфияти, аввало, маҳаллада акс этиши, маҳаллада сезилиши, маҳалла ёруғ юзимиз ва виждонимиз кўзгусига айланиши лозим.

      Албатта, маҳалла тинч ва фаровон бўлса, фуқаролар, аёллар ва ёшлар ўз орзу ва мақсадларига эришишади.

Фойдали ҳаволалар