Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Обод хонадон ўзгача

“Обод хонадон — обод кўча — обод маҳалла” мезонларини жорий этиш бўйича туманимиздаги “Бахштепа-1” маҳалласида кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари қилинмоқда.

Хусусан, хонадонларни обод қилиш, тандир ўчоқларни оқлаш ва тозалаш ишлари амалга оширилмоқда.

-Албатта, тозалик, озодалик бор жойда файз барака бўлади, - дейди шу маҳаллада яшовчи Наргиза Тоғаева. – Томорқамизнинг 10 сотихига иссиқхона ташкил қилиб лимон кўчатларини экканмиз.  Лимон қаторларига эса рўзғоримиз учун турли кўкатлар парвариш қиляпмиз. Мана кўриб турганингиздек, баҳор элчиси бўлган бодомларимиз ҳам гуллаган.

Дарҳақиқат, саришлари ва обод хонадонда ўзгача файз ҳукм суради. 

 

Фойдали ҳаволалар