Байрам туҳфаси
Конституциямизнинг ўттиз бир йиллиги муносабати билан туманимиздаги “Хушчекка” маҳалла фуқаролар йиғини учун замонавий идора биноси фойдаланишга топширилди.
Мазкур масканнинг очилиши аҳоли учун чинакам байрамга айланди. Ушбу маҳалла биноси “Обод хонадон, обод кўча, обод маҳалла” давлат дастури асосида таъмирланди.
-Маҳалламизда фаолият юритадиган ҳар битта ходим учун зарур шароитларга эга бўлган хоналар бор, - дейди маҳалла раиси Нуриддин Қорахонов - Иш фаолиятимизнинг унумдорлиги ва сифати учун хизмат қиладиган мебеллар тўплами ва компьютер жамланмалари мавжуд.
Маҳалла аҳолиси учун барча қулайликларга эга бўлган маънавият сектори, кутубхона, боғча, инглиз тилини ўқитиш маркази, хотин-қизларни касб-хунарга ўқитиш марказлари ҳам фаолият бошлади.