Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Мустақиллик шарофати билан

 

...1994 йилнинг баҳори. Ялти маҳалласидаги аҳолисининг узоғини яқин қилиш мақсадида Дўстлик кўчаси очилди.  Аҳоли учун роппа-роса 30 йил хизмат билган Дўстлик кўчасига мустақиллигимизнинг 33 йиллиги арафасида асфальт ётқизилмоқда. 

-Юртбошимиз ташаббуси билан илгари сурилган Ташаббусли бюджет лойиҳаси халқимиз учун чин маънода имкониятлар эшигини очди, - дейди маҳалла раиси Тоҳир Раҳматов. -Дўстлик, Мустақиллик, Тараққиёт кўчаларига асфальт ётқизиш лойиҳасини “Ташаббусли бюджет”га киритиб,  овоз йиғиш йўли билан ғолиб бўлдик. Умумий ҳисобда маҳалламиздаги 3.1 километрлик йўлларга асфальт ётқизилмоқда. "Маҳалла еттилиги" ва кенг жамоатчилик вакиллари билан ҳамкорликда аҳолини қийнаётган муаммо ва мурожаатларни босқичма-босқич ижобий ҳал этишга ҳаракат қиляпмиз. 

Албатта, маҳалла аҳолиси бирлашса, ҳамжиҳатлик орқали эзгу мақсадларга эришади. Зеро, аҳилликда ҳикмат кўп. 

          

Фойдали ҳаволалар