Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Мурожаатни тинглаб ёхуд ватан тараққиётига маърифат билан ҳисса қўшайлик

"Янги Ўзбекистон" газетаси орқали эълон қилинган “Республика Маънавият ва маърифат маркази фаоллари ва бир гуруҳ маърифат тарғиботчиларининг Ўзбекистон халқига мурожаати”ни диққат ўқиб тўлқинланиб шундай дегим келади, Мен шундай бебаҳо юртнинг фарзанди эканлигимдан, шу юртда туғилганимдан фахрланаман.

Юртбошимизнинг халқимиз эртанги куни учун олиб бораётган одилона, оқилона  сиёсат ҳар бир Ўзбекистон фуқароси меҳр-муҳаббат билан, юксак маънавият билан, билим ва салоҳият юртни севишдек фидойилик билан лаббай деб жавоб беришим шарт ва зарурлиги такидланган.

Маърифат тарғиботчилари халқимизга йўллаган мурожаатномасида долзарб мавзулар илгари сурилган. Ҳақиқатдан ҳам “Оила муқаддас қўрғон” эканлиги ҳақиқат. Зеро, таълим-тарбия оиладан бошланади. Ота-боболаримиз бежизга “Қуш уясида кўрганини қилади”, “Олманинг тагига олма тушади” каби ҳикматли сўзларни айтишмаган. Ушбу халқ нақлларидан кўриниб турибдики, авволо ота-она ўзини ислоҳ қилиб фарзандларига юртни, ватанни севишни, азиз юртга меҳрла боқишни “Каттага ҳурматда кичикка иззатда” бўлишни ўргатиш керак бўлган миллий қадриятларимизни онгига сингдириб бориб, ватан тараққиётига муносиб ҳисса қўшишни такидлаган.

Зеро, келажак ёшлар қўлида мурожаатноманинг яна бир жиҳати яъни нуронийларга қарата айтилган сўзлар диққатимни тортди ва тўлқинланиб кетдим.

Муҳтарам Президентимизнинг изчил ислоҳатларидан бири “Бир нуроний ўн нафар ёшга масъул”, “Бир зиёли бир маҳаллага маънавий ҳомий” деган ғоялари илгари сурилмоқда. Нуронийларимиз эса “Ёшларнинг бўш вақти нуронийнинг иш вақти” лойиҳасини илгари суриб, Муҳтарам Президентимизнинг ислоҳотларига лаббай деб жавоб беришмоқда. Бу эса ҳар бир нуронийларимизнинг фаоллигидан, юрт келажаги бўлган ёшларимизнинг таълим тарбиясига алоҳида аҳамият қаратаётганидан далолатдир.

Мурожаатномада таъкидланганидек, ҳар биримиз ватан тараққиёти, эртанги кун, фарзандларимиз келажаги учун миллий қадриятларимизни асраб-авайлаб бир бутунлигича миллий анъаналаримизни авлодларимизга етказиб боришимизни бурчимиз деб билишимиз керак.

Мурожаатномада айтилган, ҳар биримиз учун қадрли бўлган сўзларни ҳар бир оилага тарғиб қилсак, ватан тараққиётига маърифат билан катта хисса қўшган бўламиз.

 Иқбол САТТАРОВА

Республика Маънавият ва маърифат маркази

Сурхондарё вилояти Шўрчи туман бўлинмаси бош мутахассиси

 

Фойдали ҳаволалар