Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

МУҚОВАГА АЛДАНИБ ҚОЛМАСЛИК УЧУН ИЧИНИ ЎҚИБ ЧИҚИНГ

 

        Инсонларни китоб каби англанг. Муқовасига қараб алданманг, ичини ўқиб чиққачгина моҳиятини биласиз. Мамлакатда амалга оширилаётган ҳаётбахш ташаббус – «Аёллар дафтари»ни «варақлар» экансиз, Жалолиддин Румийнинг ушбу ҳикмати ёдга тушаверади.
Ҳаёт шундай... Унда турфа тақдирлар бор. Тақдирнинг зарбалари баъзан одамни эсанкиратиб қўяди, баъзан тақдир раво кўрган ҳаёт билан яшашга маҳкум бўлади инсон. Не бўлганда ҳам, ҳаёт учун курашдан чекинмаслик, матонат ва сабот билан олға интилиш керак. Аммо баъзан бунга етарли куч тополмай қоламиз. Ўзимиз билиб-билмай атрофдан бир мадад, бир меҳр кутамиз. Шундай вазиятда бир кичик туртки ҳам инсон ҳаётини ўзгартириб юбориши мумкин. 
Ижтимоий кўмакка муҳтож, тадбиркорлик қилиш ниятида бўлган.... хуллас “Аёллар дафтари”нинг 4-босқичига киритиш учун 6 тоифадаги аёлларни ушбу дафтарга киритиш мақсадида “Ойнакўл” маҳалласида тузилган ишчи гуруҳ аъзолари уйма-уй юриб, аёллар билан суҳбатлашиб, уларнинг эҳтиёжи,  тадбиркорлик фаолиятига бўлган қизиқиши, малакаси, қайси касбга салоҳияти борлигини ўрганишмоқда.

 

Фойдали ҳаволалар