Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Ҳокимлик соати

 

Шўрчи туман ҳокими Улуғбек Зокиров раҳбарлигида секторлар, ҳоким ўринбосарлари, ташкилот раҳбарлари иштирокида қатор масалалар муҳокамасига бағишланган “Ҳокимлик соати” ўтказилди.

Унда ижро интизоми, мурожаатлар ижроси, атроф-муҳитни ободонлаштириш, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг бориши, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ва  “Обод хонадон”, “Обод кўча” ва “Обод маҳалла” бўйича олиб борилаётган ишлар, аниқ вазифалар таҳлил қилинди. Ҳар бир масала юзасидан масъулларнинг ахбороти тингланди.

Туман ҳокими томонидан масъулларга соҳалар ва йўналишлар кесимида аниқланган камчиликлар, йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш учун муддат ҳамда жорий ҳафтада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.
 

 

Фойдали ҳаволалар