Sho'rchi tumani hokimligi rasmiy sayti

“МЕҲРЖОН” БАЙРАМИ БОЛАЖОНЛАР НИГОҲИДА


Фасллар орасида кузнинг ўзига яраша ўрни ва аҳамияти бор. бу фаслда инсоннинг ризқи бўлган кўпгина анвои неъматлар пишади. Ҳавоси ҳам илиқ, мўътадил бўлади. Манзараси эса гўзал, дилларни яйратади.

Тинчлик, диёнат, истиқлол, ҳурлик ва қатор улуғ неъматлар олтин куз фасли бошланиши билан хотираларга мухрланади. Туманимиздаги 68-сонли ақли заиф болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасасида “Меҳржон” байрат тадбири ўтказилди. 

Тайёрланган тадбирда болажонлар мавзуга мос шеърлар, куй-қўшиқлар билан ўз дастурларини намойиш этишди. Шу билан бирга болажонлар ижросида сахна кўринишлари ҳам ижро этилди.

 

Фойдали ҳаволалар