Юртимизда яратилаётган имкониятлардан самарали фойдаланаётган, эътибордан янада руҳланиб, бошқаларни ҳам шунга ундаб яшаётган жафокаш ва фидойи хотин-қизлар кўпчиликни ташкил қилади. Бугун уларнинг фаолиятига назар ташласангиз, нафақат ўз рўзғори, балки қишлоқдошлари, маҳалладошларининг ҳам ҳаётини безаётганига гувоҳ бўласиз.
Нозигул Каримова “Озод” маҳаллада яқиндагина фаолият бошлаган “Шохжаҳон Соҳиб Инвест” корхонасининг филиалига ишга кирганидан хурсанд.
-Мен каби маҳалламиздаги 20 нафар хотин-қизлар ушбу корхонада меҳнат қиляпмиз, - дейди Н.Каримова. -Ҳунар одамни улуғлайди. Астойдил меҳнат қилса, олға интилса, бошқаларга ҳам кўмакдош бўлса, атрофдагиларни ҳам яхшиликка ундаса, албатта, кун келиб ишининг роҳатини кўради. Маҳалладошларимиз билан бир кунда 100-150 дона тайёр маҳсулотларни тайёрлаяпмиз. Келгусида бунданда кўпроқ маҳсулотларни ишлаб чиқарамиз.
“Шохжаҳон Соҳиб Инвест” корхонасининг филиалида 30 нафар хотин-қизлар меҳнат қилмоқда. Келгусида корхона раҳбари яна 35 нафар хотин-қизларнинг бандлигини таъминлаш ниятида.