Sho'rchi tumani hokimligi rasmiy sayti

Меҳнатидан бахт топаётганлар

 

Бугун юртимизда тадбиркор бўлиш иштиёқидаги одамлар учун барча имконият эшиги очилган. Ушбу имкониятлардан самарали фойдаланишни мақсад қилган жойилмаликлар тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, оиласи учун яхшигина даромад топмоқда.

Мелибой Омонов томорқасидаги 3 сотих ер майдонига узум экканига кўп вақт бўлгани йўқ. Томорқада ишлар самарадорлигини оширган боғбон бугун узумнинг ҳосилини йиғиб олишга шай.

Қушларни боқишга қизиқиб, мақсадга айлантирган Икром Менгбоевнинг қуш боқаётганига 10 йилдан ошди. 

-Қўш боқишнинг ҳам ўзига яраша завқи бор дейди, - жойилмалик Рахмат Раимов. – Тўти, бедана қушларини боқамиз. Яқиндан қуён боқишни ҳам йўлга қўйдик. 

Албатта, меҳнатда, изланишда гап кўп. Зеро, излаган имкон топар. 

 

Фойдали ҳаволалар