Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Меҳнатга яраша даромад

 

Она табиатнинг ўзи инъом этган қулайлик ва имкониятлар меҳр билан парвариш қилинаётган олмаларнинг сифатли бўлишини таъминлайди.  

Туманимизнинг “Жойилма” маҳалласида яшовчи Абдумажид Холёров томорқасида боғ ташкил қилиб, олма кўчатини меҳр билан павариш қилмоқда. 

- Шукр, бу йил ҳосилимиз мўл, – дейди Абдумажид Холёров. – Меҳнатимизга яраша даромад оляпмиз. Томорқамизнинг 14 сотих ер майдонида 98 туп олмазоримиз бор. Асосан “Салтанат” ва “Фужи” навини экканмиз. Бу боғни 2014 йилда ташкил қилганмиз. Боғда сифатли ва мўл ҳосил олиши мақсадида, барча агротехника қоидаларига амал қиламиз. Ўзи олма дарахти турли хил тупроқ шароитида ўса олишига қарамай улар яхши ва сифатли мева бериш учун унумдор тупроқда яхши ривожланади. 

Асли она зами саҳовати ила хақимиз дастурхонлари тўкин. Эл ризқига барака, файз, фаровонликнинг кириб келиши ерга берилган меҳру-эътибор туфайлидир. Бежизга доно халқимиз “Ер хазина”, “Ерни боқсанг сени боқади”, деб айтмаган.  Шўрчиликлар ҳам бугун чин ҳалол меҳнат ила тупроқ билан тиллашиб, кўчаб экиб, боғ яратиш йўлида эзгу сайъ-ҳаракатларни амалга ошириб келишмоқда.

 

 

 

Фойдали ҳаволалар