Шўрчи туманининг “Тамшуш” маҳалласида томорқасида астойдил ишлаб, даромад олаётганлар кўп. Шу ерлик Зифну Султонова томорқасининг 10 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил қилиб, бир мавсумда 1,5 тонна ҳосил олиб, 15 млн сўм даромадга эга бўлди.
-Ҳоким ёрдамчисининг тавсияси билан имтиёзли кредит олиб, ташкил қилинган иссиқхонамизга лимон кўчатларини эккандик, - дейди Зифну Султонова. – Ҳосилга кирган лимон меваларини сотиб яхшигина даромад қилдик. Иссиқхонамизда ҳозир ҳам лимон мевалари бор.
Тамшуш маҳалласида яшовчи Гулдаста Раҳимова ҳам имтиёзли креди ҳисобидан ташкил қилинган иссиқхонасида лимон кўчатларини меҳр билан парвариш қилмоқда. Маҳалладаги хотин-қизлар томорқадан самарали фойдаланмоқда
Дарҳақиқат, томорқа энг катта хазина. Астойдил меҳнат қилиб, ундан самарали фойдалансак, рўзғоримиз обод бўлади. Зеро, меҳнатдан келса бойлик, турмуш бўлар чиройлик.