Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Меҳнат қиламан деган ҳар бир фуқаро учун юртимизда зарур шароитлар яратилган

Туман ҳокими Улуғбек Зокиров “Ҳурлик” маҳалласидаги Баҳром Мусаев хонадонида бўлиб, хонадон вакиллари билан суҳбатлашди.
 
-Оилавий шароитимиз туфайли хорижда ишлаб келардим, - дейди Баҳодир Холёров. – Аслини олиб қарайдиган бўлсам, мусофирчиликда топиб келадиган маблағни оилам, яқинларим даврасида ҳам топсам бўларкан. Бунинг учун уйқудан кечиб, ўз вақтида меҳнат қилсам бўлди. Имтиёзли кредит олиб, томорқамизнинг 3 сотихига иссиқхона ташкил қилиб, экилган 900 туп помидор кўчатларини парвариш қиляпмиз. Шу билан бир қаторда 22 та асалари қутисида 44 та асалари оиласини боқяпмиз. Келгусида паррандачиликни ривожлантириш ниятидаман.

Албатта, ишлайман меҳнат қиламан деган ҳар бир фуқаро учун юртимизда зарур шароитлар яратилган.  

 

Фойдали ҳаволалар