Мавлуда Қобилова тўқимачилик иплари ёрдамида гулларнинг 3-4, ўйинчоқларни эса 4-5 турдагиси ясайди. Буюртма асосида эса барча турдаги гул ва ўйинчоқларни ясайди.
Туман ҳокимлигининг залида миллий кўргазмалар намойиши ўтказилди. Унда туман ҳокими ва сектор раҳбарлари ҳунармандларнинг ҳунармандчилик маҳсулотлари билан танишишди.
- Асли касбим ҳамшира, аммо гул ва ўйинчоқ ясашга қизиқаман, - дейди Мавлуда Қобилова. – 15 йилдан буён турфа хилдаги гулларни ва ўйинчоқларни оддий тўқимачилик иплари ёрдамида тайёрлайман. Кўргазма давомида ясаган ўйинчоқларимдан 10 тасини туман ҳокими сотиб олганидан мамнун бўлдим. Яна 100 та ўйинчоқ учун туман ҳокимининг ўзидан буюртма олдим. Келгусида фаолиятимни янада ривожлантиришга, 4-5 нафар маҳалладошимни иш билан банд қилишга, ҳунар ўргатишга ҳаракат қиламан.