Туман ҳокими Улуғбек Зокиров маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишларида маҳалла еттилиги фаол ишитрок этишлари, аҳоли ўртасида тозалик ва ободонлаштириш ишларига уларни жалб қилиш маҳалла ҳудудини тоза сақлаш бўйича тушунтиришлар бериб ўтди.
Шу билан бир қаторда соҳалар ва йўналишлар кесимида аниқланган камчиликлар, йўл қўйилган хатоларни кўрсатиб ўтилди ва уларни бартараф этиш учун муддат ҳамда жорий ҳафтада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб берилди.