Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Мақсад табиий газ таъминотини яхшилаш

 

Аҳолига муаммосиз табиий газни етказиб бериш мақсадида газ таъминоти филиали томонидан жараёнлар давом этмоқда. Газ қувурлари тортилмоқда, бўялмоқда. Қувонарлиси, амалий ишлар натижадорлиги ҳисобидан эса аҳоли, улгуржи истеъмолчиларга табиий газнинг яхшиланишига эришилади.

Шўрчи тумани худудидаги табиий газ етиб борган худудлардаги юқори, ўрта ва паст босимли газ қувурлари ҳамда ундаги қурилмаларни куз-қиш иситиш мавсумига тайёрлар мақсадида “Шўрчитумангаз” газ таъминоти бўлими томонидан 198 дона Газ тақсимлаш қурилмаларидан 194 дона газ тақсимлаш қурилмалари жорий таъмирлаш кўригидан ўтказилди.

18 дона юқори босимли газ қурилмари эстетик жиҳатдан тартибга келтирилиб, ҳимоя тўрлари (евро сетка) билан ўраб чиқилди. 1 дона газ тақсимлаш қурилмасида мукаммал таъмирлаш ишлари бажарилди.

Туман худудидаги ҳар-хил ўлчамдаги 7400 п/м газ қувурларини тартибга келтириш ва таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 20,2 км газ қувурларида бўёқлаш ишлари бажарилди.

Фойдали ҳаволалар