Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Мақсад маънавий муҳитни соғломлаштириш

#Матбуот анжумани

Бу галги матбуот анжуманимиз Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар хусусида бўлди.

Сўнгги йилларда маънавият, маърифат масаласига давлат сиёсатининг устувор йўналиши сифатида катта эътибор қаратилмоқда. Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 2021-йил 26-мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори бу борадаги ишларни янги босқичга олиб чиқишда муҳим аҳамият касб этмоқда.

-Туман Маънавият ва маърифат бўлинмаси томонидан тумандаги 53 та маҳалла фуқаролар йиғинларида, 73 та умумтаълим муассасаларида ҳамда 2 касб-ҳунар мактабларида  “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида миллий ғояни ривожлантириш концепцияси”асосида “Йўл харитаси” ишлаб чиқилди ҳамда “Харакатлар стратегиясидан-таррақиёт стратегияси сари” деган бош ғоя асосида маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилган, - дейди Республика Маънавият ва маърифат маркази Шўрчи туман бўлинмаси раҳбари Ўктам Қорабоев. - Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва бу соҳада давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамкорлигини янада кучайтириш борасида тумандаги 21 та корхона ва ташкилотлар билан маънавий-маърифий соҳадаги ишларни мувофиқлаштиришга қаратилган икки томонлама “Йўл харита”лари ишлаб чиқилиб, ижрога йўналтирилди. Ҳар ҳафтанинг муайян бир кунида барча корхона, ташкилотларда “Маърифат соатлари”ни ўтказиш йўлга қўйилди. Мазкур “Маърифат соатлари”ни ўтказилиши бўйича туман мониторинг гуруҳи томонидан режа-график асосида корхона ва ташкилотларда ўрганишлар олиб борилмоқда.

Аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини янада юксалтириш мақсадида тумандаги маҳаллалар ҳудудида 3 та кутубхона 2 та китоб дўконлари, 21 та кўчма кутубхоналар ташкил этилди. Аҳоли ўртасида китобхонлик маданиятини юксалтириш, ўқувчилар ўртасидаги мулоқотни кучайтириш, оилавий китоб ўқиш анъаналарини тарғиб қилиш, ёшларни миллий адабиётга, она-Ватанга юксак муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш мақсадида   “Ёш китобхон”, “Мен ўқиган китоб”, “Китоб маънавият кўзгуси”, “Зукко китобхон” “Ёш китобхон оила”, "Энг китобхон мактаб",“Энг фаол китобхон нуроний” шиорлари остида китобхонлик танловлари, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди ҳамда “Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан!” акцияси доирасида китоб марафонлари ташкил этилди.

Туманда ижтимоий-маънавий муҳитни янада соғломлаштириш борасида “Жаҳолатга қарши - маърифат” мавзусида маҳаллаларда мунтазам тарғибот тадбирлари ташкил этилди. Аҳоли ўртасида миллий қадриятлар, маънавий-ахлоқий фазилатларни тарғиб қилиш бўйича миллий қадрият ҳамда урф-одатларимизга нисбатан бўлган ҳурмат эҳтиром ғояларини ёшларимиз онгига сингдириш мақсадида “Алла-меҳр қўшиғи”, “Миллий қадриятлар-миллий бойлигимиз”, "Миллий либос-маънавият кўзгуси", "Миллий анъана ва удумлар", "Миллий дўппи" челленжи, “Миллий қадриятлар бувижонлар талқинида!” шиори остида танловлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш мақсадида 200 дан ортиқ “Янги Ўзбекистон Конституцияси-менинг конституциям”, “Давлат герби – ифтихор рамзи!”, “Маънавий тараққиёт-миллий ўзликни англамоқдир”, “Янги Ўзбекистон-маърифатли жамият”, “Биз оилавий ажримларга қаршимиз”, “Биз диний экстремизм ва терроризмга қаршимиз” “Жаҳолатга қарши маърифат”, “Ҳаракатлар стратегиясидан тараққиёт стратегияси”, “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун”, "Муқаддасдир Ватан байроғи", “Биз бир боʻлсак - ягона халқмиз, бирлашсак - Ватанмиз!”, “Миллий қадриятлар”, “Китобхонлик тадбирлари ҳамда акциялари” ўтказилиб келинмоқда.

Фойдали ҳаволалар