“Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили амалда
Туманимизда хавфсизлик ва жамоат тартибини сақлаш, фуқаролар ҳушёрлиги ва огоҳлигини ошириш, тинчлик, осойишталик ва барқарорликни таъминлаш борасидаги фаолиятни кучайтиришга қаратилган тунги рейд ташкил этилди.
Мақсад – жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш, бу борадаги амалий ишларда масъулиятни ошириш кўзда тутилган.
Тадбирда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда барча ҳамжиҳатликда ҳаракат қилиши ҳамда тарғибот ишларини кучайтириши лозимлиги таъкидланди. Зеро, лоқайдлик ва бепарволик бор жойда жиноятлар сони ҳам кескин ошиб кетаверади.