Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

МАНДАРИН, АПИЛMСИН, ЛИМОН – БАРЧАСИ БИР ИССИҚХОНАДА

 

     Инсон бирор ишга меҳр билан ёндашса, уддасидан чиқишига туманимизнинг “Яккабоғ” маҳалласига бориб амин бўлдик. Асли касби ҳисобчи бўлган Содиқ Турдиев ўзининг мўъжаз иссиқхонасида мандарин, лимон, апильсин ўсимликларини парвариш қиляпти.
      Боғбон ўз хонадонида иссиқхона ташкил қилиб, турли хилдаги цитрус мева кўчатларини парвариш қилаётганига ҳам ропа-роса тўққиз йил бўлибди. Йиллар давомида ер билан сирлашиб, кетмонга ошно бўлган қаҳрамонимизнинг эришган ютуқлари ҳавас қилгудек.
      -Бундай ўзгача меваларни етиштириш мен учун нафақат тадбиркорлик, балки мен бу ишимдан завқ ҳам оламан-, дейди С.Турдиев. – Даставвал иссиқҳонадаги кўчатлар ҳосилга киргунча, помидор, бодринг, турли хилдаги кўкатларни ҳам етиштирдик. Йиллар ўтиб, цитрус меваларимиз ҳосил бера бошлади. Аста-секин тажрибамиз ошиб, ютуқларга эришяпмиз. Ҳар бир дарахтни ўрганиб чиқиб, ўз иқлимимизга мослаштиряпмиз. Йилига 50-60 миллион сўм даромад қиляпмиз. 
     Албатта, она замин саҳовати ила хақимиз дастурхонлари тўкин. Эл ризқига барака, файз, фаровонликнинг кириб келиши ерга берилган меҳру-эътибор туфайлидир. Бежизга доно халқимиз  “Ер хазина”, “Ерни боқсанг сени боқади”, деб айтмаган. Шўрчиликлар ҳам бугун  чин ҳалол меҳнат ила тупроқ билан тиллашиб, кўчаб экиб, боғ яратиш йўлида эзгу сайъ-ҳаракатларни амалга ошириб келишмоқда.

 

Фойдали ҳаволалар