Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Маънавий камолот сари


Илм-фанга интилиш, ўз оромидан воз кечиб, янгилик яратишга ўзида куч топа билиш учун эса маънавий етуклик талаб этилади. Инсон ўлғайгани сайин унинг дунёқараши, ўй-ҳаёллари, орзу умидлари, ниятлари, мухтасар айтганда, маънавияти ҳам ўсиши зарур. Маънан етук инсон ўз ютуқлари мевасини ўз юрти ва ватандошларига илинади, шогирдлар ўстиради, ижоди ва тадқиқотлари натижаларини халқи билан баҳам кўради.   

Туман ҳокими Улуғбек Зокиров иш режасига кўра 1-умумтаълим мактабидаги маънавият сектори фаолияти билан танишди. Шу билан бир қаторда секторнинг кутубхона бурчагини янги маънавият ва маърифатдан сабоқ берувчи адабиётлар билан бойитиш кераклигини таъкидлади.  

Шундан сўнг туман ҳокими 1-мактабгача таълим ташкилотида бўлиб, таълим тарбия жараёни билан танишгач, куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини кўздан кечирди. 

 

Фойдали ҳаволалар