Президентимизнинг жорий йил 16-17 ноябр кунлари вилоятга ташрифи чоғида “Маънавият сектори”ни ташкил этиш бўйича “Сурхондарё тажрибаси”ни яратиш вазифаси берилган эди. Шунга мувофиқ кенгайтирилган йиғилишда сектор фаолиятини йўлга қўйиш ва унинг вазифалари хусусида фикр алмашилди.
Шўрчи тумани ҳокими – туман Маънавият ва маърифат кенгаши раиси Улуғбек Зокиров Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, "Маънавият сектори" ни ташкил этиш ҳамда бу борада амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар борасида аниқ топшириқ ва кўрсатмалар берилиб, чора тадбирлар белгилаб олинди.
Бундан ташқари Кенгаш раиси Улуғбек Зокиров 2023 йилнинг ўтган 11 ойи давомида туманда амалга оширилган Маънавий-маърифий ишлар ҳолати, мавжуд муаммолар таҳлили ҳамда таълим муассасаларида олиб борилаётган ишлар ҳақида фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.