Сурхондарё вилоят ҳокими ўринбосари И. Сапаров, вилоят мактаб ва мактабгача таълим бошқармаси бошлиги Х.Мамадиев, Шўрчи туман ҳокими А.Ишмурзов иштирокидаги очиқ мулоқотда таълим тарбия сифати ва самарадорлиги, умумтаълим мактабларининг атрофини ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ҳақида сўз юритилди.
-Ўқувчилар фан, касб-ҳунар сирларини ўрганиш билан бир қаторда, дунёқараши ва тафаккурини бойитиш учун китоб мутолаа қилишга ҳаракат қилишса, вақт ўтиб ўйлаган мақсадига эришади, - дейди туман ҳокими Акбарали Ишмурзоев. – Мактабдаги таълим сифати, ободлиги раҳбарларнинг салоҳиятига боғлиқ. Ўқувчи ёшларимиздан умидимиз катта. Улар бизнинг ишончимизни оқлаш учун бугундан ҳаракат қилишлари зарур.
Ўқувчи ёшлар фан сирларини ўрганиш билан бир қаторда, турли хил тўгаракларда ҳам билим кўникмаларини оширишлари учун шароитларни ташкил этиш зарурлиги таъкидланди