Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

МАКТАБЛАРНИНГ ШАРОИТИ ЎРГАНИЛДИ

     Шабнам Даминова туманимиздаги 15-мактабнинг 8 синф ўқувчиси. Буни қарангки, “Олийҳиммат” маҳалласидан қайтаётган туман ҳокимига  ҳамроҳлик қилган Шабнамнинг мурожаати борлиги аввалига мени ҳайрон қолдирди. Нега десангиз, 8-синф ўқувчисининг қандайдир мурожаати борлиги жуда ғалати. 
        -Бобом фермер, дадам тракторчи, ойим баъзида тикувчилик қилади. Мен инглиз тилидан қўшимча дарс олиш учун Деновга бораман. Шўрчида ҳам яхши устозлар бор, лекин Деновда бошқача дарс ўтишадида. 
      15-сонли умумтаълим мактаби Шўрчи туманининг чекка ҳудудлардан бири «Олийҳиммат» маҳалласида жойлашган. Ушбу таълим масканида 938 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда. 
       Ушбу масканда жамоанинг ўзи ҳаракат қилиб бажарса бўладиган ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ҳам кўнгилдагидек эмас. “Толли” маҳалласида жойлашган 46-умумтаълим мактабининг худудида ҳам ободолаштириш ишларини амалга ошириш зарур. Туман ҳокими томонидан ҳар иккала мактабнинг таълим сифати ва самарадорлигини ошириш, чет тилини қўшича ўргатиш, мактаб атрофини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш борасида аниқ вазифалар берилди. 

 

Фойдали ҳаволалар