Янги ўқув йилига бағишланган тантанали тадбир туманимиздаги 39- умумтаълим мактабида ҳам тантанали руҳда ўтказилди.
Мактабнинг файзли ҳовлисига ўқувчилар, уларнинг ота-оналари, устозлар, жамоатчилик вакиллари тўпландилар. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси янграйди.
Тадбирда Президентимиз ташаббуси билан таълимга қаратилаётган юксак эътибор Ўзбекистон тараққиёти пойдеворини таъминлашга хизмат қилишини таъкидланди.
Илк сабоқ – “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги "Мустақиллик дарси"ни 11-синф ўқувчиларига туман ҳокими ва туман прокурори ўтишди.
Юртимизда кечаётган янгиланишлар, ёш авлодга эътибор, мустақиллик, тинч ва осуда ҳаётнинг қадр-қимматига оид қизиқарли дарс ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотди.