Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Маданият маркази фаолият бошлади

Шўрчи туманидаги 57-сон маданият марказида “Булбулигўё”, “Кумуш тола”, “Мақомчилар” каби 6 та халқ унвонига эга жамоалар фаолият юритмоқда. 

Дутор, гитара, рақс, дизайнер ва рассомчилик, қашқар рубоб каби  тўгараклар фаолият юритаётган марказда 190 нафар ёшлар қамраб олинган.

-Маданият марказимизда асрлар давомида шаклланган бой маданий меросимиз, юксак маънавиятимизни, халқ анъаналари ва урф-одатларини ҳар томонлама ривожлантириш, халқимизнинг ҳаёт сифатини ва даражасини юксалтиришда барча шароитлар мавжуд, - дейди марказ раҳбари Ихтиёр Нуралиев. – Туманимиз аҳолисига, айниқса ёшлар учун тасвирий санъат ва рассомчилик, ашула, доира, рақс ва бадиий гимнастика тўгаракларининг ташкил қилингани мақсадга мувофиқ бўлди. 

57-сонли маданият марказида турли маданий-маърифий тадбирларни юқори савияда ўтказиш учун ҳам шарт-шароит яратилган.

 

Фойдали ҳаволалар