Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

МАҲАЛЛАДАГИ ИЧКИ КЎЧАЛАР ТАЪМИРЛАНАДИ

      Туман ҳокими Улуғбек Зокиров “Оқтумшуқ” маҳалласининг қурилаётган замонавий маҳалла гузари билан танишар экан, фуқаролар билан суҳбатлашди.
     -Мақсадимиз, аҳолини бахтли ва фаровон яшаши учун хизмат қилиш, - дейди туман ҳокими У. Зокиров. – Сув ўтказилгани сабабли таъмирталаб бўлиб қолган 6.8 километр масофани ташкил қиладиган ички кўчалар тўлиқ таъмирланади. Шу билан бир қаторда ҳар иккита хонадоннинг бирига кичик қуёш фото электр станцияси ўрнатилса, ушбу станция орқали ишлаб чиқарилган электр энергиясининг ўз эҳтиёжларидан ортган қисмини ҳудудий электр тармоқлари корхонасига сотиш имконияти ҳам бўлади.
    Туман ҳокимининг аҳил қўшнилар биргаликда қуёш панелларини ўрнатиш ва ундан оқилона фойдаланиш борасида тавсияси аҳоли томонидан қўллаб қувватланди. 

Фойдали ҳаволалар