Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Маҳалладан қайноқ хабарлар

 

Хонадонларда иссиқхоналар ташкил этилиши – аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишнинг энг яхши усулларидан биридир. Оқилона иш тутилса томорқадан оилага ҳам, юртга ҳам ризқ-барака келади.

Туманимизнинг “Саксонкапа” маҳалласи яшовчи Улдона Раҳимова ўз томорқасидаги иссиқхонада навбати билан помидор ва бодринг етиштиради. Экин майдони йил давомида бўш турмайди. Омилкор мазкур 4 сотихли иссиқхонадан ўтган йили 15-20 миллион даромад олишга эришди. Бу натижа ердан унумли фойдаланиш ҳисобига оилавий қишлоқ хўжалиги тадбиркорлигини йўлга қўйиш мумкинлигини кўрсатади.

Қўшни қўшнидан ранг олар дейишганидек, Улдона Раҳимованинг ён қўшниси Ойша Қаршиева томорқасининг 2,5 сотих ер майдонига иссиқхона ташкил қилиб, йилига 3 маротаба ҳосил олишга эришмоқда.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, банкнинг имтиёзли кредитлари ҳисобидан иссиқхона ташкил этиб, яхшигина даромад олишга эришаётган Ойша Қаршиеванинг томорқачиликдаги бой тажрибасига ҳавас қилса арзийди.

 

Фойдали ҳаволалар