Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

КУЙЛАКНИ КИТОБГА АЛИШТИРГАН ҚИЗАЛОҚ

  Бозорга келиб кўйлак олиб бермоқчи бўлган онасини китоб олиб беришга кўндирган Дурдона ўшанда 14 ёшда эди.. Синфдош дугоналаридек ясаниб, кийишни эмас, китоб сотиб олишни ва уни мутолаа қилишни мақсад қилган Дурдона бугун нуфузли олийгоҳлардан бирининг иқтидорли талабаларидан бири. Китобга, илмга ошно бўлган қаҳрамонимиз инглиз, турк ва қозоқ тилида бемалол сўзлаша олади. Бу ўз вақтида замонавий кўйлакдан кўра китобни афзал билган Дурдонанинг энг катта ютуғидир. 
  Ҳар ойнинг 17 санаси “Китобхон оналар куни” этиб белгиланган.  “Наврўз”, “Бўстон”, “Кўклам”, “Ибн сино” ва Алишер Навоий номидаги маҳаллаларда яшовчи китобхон оналарни жамлаган тадбирда инсоннинг ҳаёт йўлини ёруғ машъаладек ёритувчи китобнинг ёшларимиз ҳаётидаги ўрни, инсон учун садоқатли ҳамрох, энг яқин дўст ва бебаҳо бойлик бўлган китобнинг аҳамияти   ҳақида сўз юритилди. 
   Албатта, бола тарбиясида унинг ўрни муҳим. Миллатнинг маънавий-руҳий дунёсини китобга муносабати, китобхонлик даражасига қараб ҳам аниқлаш мумкин.    

Фойдали ҳаволалар