Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Корхоналар фаолияти билан танишилди

 

Мамлакатимизда ёғ-мой тармоғини ривожлантириш, аҳоли эҳтиёжини янада тўлароқ қондириш мақсадида ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш ва тайёр маҳсулот ассортиментини кўпайтириш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Хусусан туманимиздаги “Барака ўсимлик ёғи” корхонасида ёғ-мой ишлаб чиқарилаётган бўлса, “Сурхон порлоқ ҳаёти” корхонасида ёғ-мой ишлаб чиқариш учун зарур бўладиган замонавий технологиялар келтириб, ўрнатилди. 

Туман ҳокими Улуғбек Зокиров йиллик қуввати 8 минг тоннани ташкил қиладиган “Барака ўсимлик ёғи” корхонаси фаолияти билан танишди. Акмал Йўлдошев раҳбарлик қилаётган ушбу корхонада 33 та иш ўрни яратилган. 

Шундан сўнг йиллик қуввати 3 минг тоннани ташкил этадиган, Исмоил Ғаффоров раҳбарлик қилаётган “Сурхон порлоқ ҳаёти” масъулияти чекланган жамиятида бўлди. 

10 нафар фуқароларнинг бандлиги таъминланиши режалаштирилган мазкур корхонада қайта ишланган чигитдан, шунингдек, кунгабоқар ва бошқа мойли экинлардан рафинадланган ёғ, кунжара ва шулха маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. 

 

Фойдали ҳаволалар