Ўзбекистон Республикаси Конституцияси миллий тараққиёт йўлини белгилаб берувчи инсонпарвар, халқчил қомус сифатида барча соҳаларда кенг имкониятлар эшигини очиб берди. Конституция миллий қадриятларимиз асосига қурилган, ўзида халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган жиҳатларини акс эттиради.
Туманимизнинг “Хушчекка” маҳалласида “Конституция ва миллий қадриятларимиз” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг яратилиш тарихи, унинг демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш ва инсон манфаатларини таъминлашдаги аҳамияти, халқчиллиги, халқаро ҳуқуқ нормаларига мослиги, ўзига хос жиҳатлари ҳақида атрофлича маълумот берилди. Зеро, жамиятимизда инсон энг бебаҳо қадриятдир, унинг тинмай ўсиб бораётган моддий ва маънавий эҳтиёжини қондириш давлат органларининг энг олий мақсадидир.