Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

КОНСТИТУЦИЯ ХОТИН-ҚИЗЛАРНИ ҚАНДАЙ ҲИМОЯ ҚИЛАДИ?

# Очиқ мулоқот

 

Аёллар ҳақида кўп улуғ сўзлар айтилган ва айтилади. Аммо ҳаётда опа-сингилларимиз шу улуғ сўзлардаги каби эъзоз кўрмоқдами? Конституциямизни синчиклаб ўқисангиз, аёллар қадр-қиммати, ҳуқуқлари ҳимояси бўйича жуда инсоний меъёрлар белгиланган.

“Аёлларнинг ҳақ-ҳуқуқларини рўёбга чиқариш, уларнинг қадр-қимматини ошириш борасида амалга оширилаётган ишларнинг ўрни ва роли” мавзусидаги очиқ мулоқотда туман ҳокими ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Нилуфар Мамадиева, туман Адлия бўлими ходими Темурмалик Акибов иштирок этишди.

Очиқ мулоқот давомида хотин-қизларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш янада долзарб аҳамият касб этмаётгани, айниқса, аёлларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий фаоллигини ошириш давр талабига айланаётганлиги таъкидланди. Шу билан бир қаторда янгиланаётган конституциямиздаги нормалар ҳақида тўхталиб ўтилди.

-Янгиланаётган Конституциямизнинг 42-моддаси 3-қисмида ҳомиладорлиги ёки боласи борлиги сабабли аёлларни ишга қабул қилишни рад этиш, ишдан бўшатиш ва уларнинг иш ҳақини камайтириш тақиқланиши белгиланмоқда, - дейди Нилуфар Мамадиева. – Ушбу норманинг ўзи ҳам хотин-қизларимиз учун энг катта ютуқ ва имкониятдир.

Янгиланган Конституциямиз «инсон-жамият-давлат» тамойилига асосланган. Хусусан, барча тоифалар — ёшлар, аёллар, ногиронлар, ўқитувчилар, ҳатто жиноятчилар (адашган фуқаро)нинг ҳуқуқ ва манфаатлари ўз ифодасини топгани билан амалий аҳамиятга эга.

Фойдали ҳаволалар