...Кенг далалардан пахта, буғдой бошоқларини териб, меҳнат қилишдан чарчамаган Иқболой Умаралиева бугун 53 ёшда. Ҳаёт синовими ёки тақдир битигими Иқболой Умаралиеванинг оёқлари тик турмайди. 15 йилдан буён букилган оёқлари ёрдамида, рўзғор юмушларини бажаради. Аммо ҳеч қачон нолимайди, аҳволи ҳақида мурожаат йўлламайди.
Туман ҳокимининг ўринбосари, оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи Зулфия Шерова “Жойилма” маҳалласидаги эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ёлғиз кексалар, беморлар ҳолидан хабар олиб, уларга совға-саломлар улашишди.
Рамазон меҳр-мурувват, эзгулик ва яхшиликлар ойидир. Бу ойда ҳар бир мўмин-мусулмон киши имкон қадар хайрли амаллар, савобли ишлар қилишга интилади. Зеро, яхшилик ва эзгулик кўнгилларга меҳр, қувонч ҳадя этади.
Мамлакатимизда аҳолини ижтимоий муҳофаза қилишни янада кучайтириш, айниқса, ижтимоий ҳимояга эҳтиёжманд ногиронларга ҳаётда кенг имконият ва шароитлар яратиб бериш масаласига алоҳида аҳамият бериб келинади.
Инсон қалбига йўл меҳр-мурувват ва саховатдан бошланади. Минг йиллар давомида шаклланган меҳр-оқибат, меҳр-мурувват тушунчалари асрлар мобайнида эл-юртимизнинг дунёқараши, маънавий ҳаётининг негизи сифатида вужудга келган, онгимиздан чуқур жой олган буюк қадриятларнинг амалий ифодасидир. Етим-есирлар, бева-бечоралар ва ногиронларга, мусофирларга мурувват кўрсатиш, сидқидилдан беғараз ёрдам бериш каби фазилатлар азалдан маънавий онгимизга сингиб кетган.
Зеро, бирор кишига ёрдам бериш учун меҳрибон бўлишнинг ўзи етарли. Инсон ҳаво ва сувсиз яшаб бўлмаганидек, меҳр-мурувватсиз ҳам яшаб бўлмайди.
Нигина Шоева
журналист