Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Кўкламнинг кўрки

Туманимизнинг “Кўклам” маҳалласида кенг кўламли ободонлаштириш, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. 

Хусусан, маҳалланинг 5-уйида яшовчи аҳолини доимий электр энергияси билан таъминлаш мақсадида умумий ҳисобда қуввати 50 кВт/соат бўлган қуёш панеллари ўрнатилмоқда. 

Дарвоқе, қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмаларидан фойдаланилганда электр ва иссиқлик энергияси текинга олинади. Қуёш панеллари орқали электр энергия ишлаб чиқарилганда атроф-муҳитга ҳеч қандай зарарли газлар чиқмайди. Энг асосийси, қуёш панеллари ва сув иситиш қурилмалари ўрнатилган пайтдан бошлаб даромад олиб кела бошлайди. Бундай қурилмалар биноларнинг том қисмида ҳамда бўш ер майдонларга ўрнатилгани учун ишлаш жараёнида ҳеч қандай шовқин бўлмайди. Замонавий воситалар хонадонни узлуксиз электр энергияси ва иссиқ сув билан таъминлаш имконини беради.

 

 

 

Фойдали ҳаволалар