Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётини мустаҳкамлаш, ҳар томонлама ривожлантириб бориш, иқтисодиётни хусусан бозор муносабатига ўтишни тезлаштирувчи энг асосий йўллардан бири бу кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобланади. Шунинг учун ҳам тадбиркорликни ривожлантиришга, уни давлат томонидан қўллаб- қувватланиши, хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш, уни рағбатлантиришга бағишланган бир қанча қонун, фармон ва қарорлар қабул қилинди.
Мамлакатимизда кичик бизнесни ва хусусий тадбиркорликни янада барқарор қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларининг кафолатларини кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш борасидаги ишларни ташкил қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш
бўйича қўшимча чора-тадбирлар, шунингдек, тадбиркорлик субектларининг молиявий ресурслар ва ишлаб чиқариш инфратузилмасидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш тўғрисида” 2019-йил 13-августдаги ПФ-5780-сон Фармони ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги
ҳузуридаги Кичик бизнес ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида” 2019-йил 13-августдаги ПҚ-4417-сон қарорлари қабул қилинган.
Ўзбекистонда ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини барпо этишнинг асосий мақсадларидан бири мамлакатда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик шаклларини устувор ривожлантиришдан иборат. Бу мақсадни амалга ошириш учун иқтисодий ислоҳотлар ўтказилди, унинг ролини ошириш учун йирик институстионал асослар яратилди. Тадбиркорлик
фаолиятини ташкил этиш ва уни кафолатловчи ҳуқуқий-меъёрий ҳужжатлар, тадбиркорларга кўмаклашувчи нодавлат ташкилотлар, корхоналар шулар жумласига киради.
Ўзбекистонда хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнес корхоналари мажмуини ташкил этиш муваффақиятли бормоқда. Кичик бизнес фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар давлатга боғлиқ бўлмаган ҳолда, яъни катта капитал маблағларсиз ўзлари иш жойларини жорий этишлари, вақтинчалик мавжуд бўлган товарлар танқислигини камайтиришлари ва ҳаттоки, бу танқисликни бутунлай йўқотишлари мумкин
Шўрчи тумани статистика бўлими