Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

Камбағалликдан фаровонлик сари

“Камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш фаровонлигини ошириш борасидаги чора-тадбирларни янги босқичга олиб чиқиш тўғрисида”ги президент фармони “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури “Камбағал оилалар учун еттита имконият ва масъулият” тамойили асосида туманимиздаги 53 та маҳаллада камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш бўйича фаолият юритаётган Штабда тизимли ишлар амалга оширилмоқда. 

Шўрчи туманида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли турмуш даражасини яхшилаш бўйича танлаб олинган ижтимоий-иқтисодий аҳволи оғир оила вакиллари билан суҳбатлашилиб, бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. 

Асосий мақсад камбағал оилаларнинг даромадини ошириш, уларнинг ижтимоий муаммолари ҳамда камбағалликдан чиқишига тўсиқ бўлаётган масалаларни аниқлаш ва ҳал этишга кўмаклашишдир. 

 

Фойдали ҳаволалар