Шўрчи тумани ҳокимлиги расмий сайти

ҚИЗ БОЛАНИНГ ЎН БАРМОҒИДАН ЎН ҲУНАР ТОМСИН

Ўрозгул Абдумўминова туманимизнинг “Хушчекка” маҳалласида яшайди. Гилам тўқишни хуш кўрадиган аёл ҳовлисида ўрмак қўйиб, гилам тўқишни бошлади. 

–Ўрмак қўйиб, гилам тўқишни момоларимиздан ўрганганман, -дейди Ў.Абдумўминова. – Ҳозирда келинларим, қишлоғимиз қизлари келиб ўрганишмоқда. Уларнинг ёрдами билан 15 кунга қолмасдан гиламларим тайёр бўлади.

Халқимизнинг “Қиз боланинг ўн бармоғидан ўн ҳунар томсин” деган нақлига амал қилиб, бугун "Хушчекка" маҳалласида яшовчи ҳунарманд аёлларимиз келинларию қизларига ҳунар сирларини ва ўчоқ-тандирхонани тоза, озода сақлаш кераклигини ўргатишмоқда. 

 

Фойдали ҳаволалар